Наманганда ноқонуний дорихона фаолияти фош этилди

1 дақиқа ўқиш128
Наманганда ноқонуний дорихона фаолияти фош этилди

Наманган вилоятида тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритган дорихона аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро С.А. тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан дорихона фаолияти билан шуғуллангани маълум бўлди.

Маълум қилинишича, у “Бўстон” МФЙ ҳудудида жойлашган дорихонада сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотган.

Текширув давомида умумий қиймати 140,9 миллион сўм бўлган 1 197 турдаги 29 289 дона дори ва тиббий буюмлар мусодара қилинган. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?