Шифокор назоратисиз осма укол фожиага айланди: Наманганда 39 ёшли аёлнинг вафоти

1 дақиқа ўқиш796
Шифокор назоратисиз осма укол фожиага айланди: Наманганда 39 ёшли аёлнинг вафоти

Наманган вилоятида ачинарли воқеа юз берди — осма укол олиш жараёни 39 ёшли аёлнинг ўлими билан якунланди. Ҳодиса Янгиқўрғон туманидаги оилавий шифокорлик пунктида содир бўлгани маълум қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, марҳума аввал давлат томонидан бепул тақдим этилган қон кўпайтирувчи дориларни қабул қилиб келган. У ҳодисадан бир неча кун олдин “Неофер” препарати курсини тугатган. Бироқ 28 март куни яна тиббиёт муассасасига мурожаат қилиб, танасида оғриқ борлигини айтган ва уйида сақлаб келган “Ферлек” дорисини қўшимча равишда қўллашни илтимос қилган.

Ҳамширанинг айтишича, у беморга дорини фақат шифокор назоратида олиш кераклигини тушунтирган. Аммо аёл молиявий қийинчиликларни важ қилиб, яна шу жойда укол қўйиб беришни сўраган. Оқибатда ҳамшира унинг илтимосига кўниб, дори воситасини улаб берган.

Афсуски, муолажадан сўнг бемор аҳволи кескин ёмонлашган ва уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Яқинлари эса аёл соғлом ҳолда тиббиёт муассасасига борганини таъкидлаб, воқеадан жиддий хавотир билдирмоқда.

Шунингдек, мазкур тиббиёт пунктида шароитлар талаб даражасида эмаслиги ҳам айтилмоқда. Гувоҳлар сўзларига кўра, муассасада ҳатто оддий тиббий жиҳозлар етишмаган, ҳодиса куни эса шифокор бўлмаган.

Ҳолат юзасидан ҳамширага нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва иш прокуратура назоратига олинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?