date

Хоразмда жабрланган аёлларга ҳуқуқий кўмак берилди

Хоразмда жабрланган аёлларга ҳуқуқий кўмак берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сонли қарорига асосан, тайзиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш каби хизматлар кўрсатилиши белгиланган.

Бунда, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлиги муҳим саналади.

Шу муносабат билан Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий маркази билан ҳамкорликда марказдаги жабрланувчи аёллар учун ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Давра суҳбатида Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси Д.Атамуратова ҳамда Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси Н. Худайбергановалар томонидан жабрланувчи аёлларга алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Самимий ва очиқ ўтган мулоқот давомида аёллар ўзларини ўйлантираётган масалалар юзасидан берган саволларига ҳуқуқшунос - мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда жабрланган аёлларга ҳуқуқий кўмак берилди