18:04 / 05.11.2023
303

Эксперт: “Туркий давлатлар ташкилоти ҳам дунёнинг бир қутбига айланади”

юзланди
— Остонадаги саммит айни дунёда геосиёсий тартибот ўзгариб бораётган пайтда бўлди. Шундай вазиятда Туркий давлатлар ташкилотининг ўрни қай даражада ва қандай ривожланяпти?

— Дунё ўзгариш жараёнида, аниқ тартибот йўқ. Ҳали бу жараёнлар оқибати нима билан тугаши номаълум. Шу нуқтаи назардан ҳар битта давлат ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қиляпти.

Туркий давлатлар ташкилотига кирувчи давлатларнинг жойлашуви, геосиёсий, стратегик аҳамияти жуда ҳам муҳим, тарихан ҳам шундай. Маълум бир даврларда дунё тартиботларини бошқарган бу давлатлар. Катта давлатчилик тарихига эга.

Туркий давлатлар ҳам бир қутбга айланади. Туркия Европа ва Осиёни бирлаштирувчи нуқтада жойлашган. Кейинги йилларда иқтисодий ривожланиш ошиб боряпти. Туркия аҳоли сони ҳам кўпаймоқда. Туркия аҳолисида юқори технологик билимларга эга одамлар кўп, бундан ташқари, ўзгача ватанпарвар халқ ҳисобланади.

Озарбойжон. Кавказ минтақаси доим дунё сиёсатида муҳим рол ўйнаган, Европа ва Марказий Осиёни боғловчи ҳудуд. Россия, Эрон каби давлатлар билан чегарадош. Нефт-кон саноати ривожланяпти. Умуман, катта стратегик аҳамиятга эга давлат Озарбойжон ҳам.

Марказий Осиё. Минтақамиз Европа ва Жануби-Шарқий Осиёни боғловчи ҳудуд. Икки катта куч марказига яқин жойлашганмиз. Дунёда тартибот ўзгарган сари Осиёга муносабат, роли ошиб боряпти. Транспорт коридорлари нуқтаи назардан туркий давлатлар энг кўп транзит ҳудудига эга. Марказий Осиё, Озарбойжон, Туркия йўналиши энг муҳим коридор. Бундан кейин бу транзит аҳамияти ошиб бораверади.

СССР даврида туркий давлатлар ажратиб қўйилган эди. Ҳозир эса маданий, гуманитар бирлашиш юз беряпти. Шунинг учун ҳам бу ташкилот юзага келди. Ташкилотга Ўзбекистон қўшилиши жуда муҳим воқелик бўлди. Бутун дунё экспертлари ҳам шуни таъкидлайди.

— Транспорт коридорлари ҳақида гаплашсак. Бу бўйича қандай масалалар бор ва қанчалик аҳамиятли?

— Қуруқликдаги транспорт коридорларининг аҳамияти катта бугун. Туркий давлатлар ривожланишида, иқтисодида катта ўсиш кузатиляпти. Янги иқтисодиётнинг талаби эса — транспорт коридорлари. Транспорт коридори дегани умумий тушунча, бунга темирйўл ҳам, ҳаво йўллари, автойўллар ҳам киради. Бундан ташқари, дунёда ижобий маънодаги миграцияга эҳтиёж катта. Фақат юк эмас, инсонлар учун ҳам бу йўллар аҳамиятли. Иқтисоддан ташқари ижтимоий масалаларда ҳам аҳамиятли. «Буюк ипак йўли» концепцияси олдиндан ҳам бор эди ўзи.

Экспорт қилинадиган маҳсулотлар етарли. Бир неча аср олдин ҳам биздан Европага савдо карвонлари бориб турган. Ҳозир маҳсулотларни, айниқса меваларни тезроқ етказиш талаби ҳам бор, шунинг учун тезюрар поездлар, ортиқча тўхталишларсиз қатновлар бўлиши керак.

— Туркий давлатлар ташкилоти Марказий Осиё давлатлари баланс сақлаши учун бир куч маркази вазифасини ўтай оладими?

— Баъзи давлатлар катта кучга, потенциалга эга бўлади, баъзилари эса камроқ. Биз тарихда катта таъсирга эга давлат бўлганмиз, лекин вақт ўтди, турли жараёнлар, биз энди ривожланиб бораётган, салоҳияти ошаётган давлатмиз. Дунёдаги куч марказлари ўз позициясини бериб қўймоқчи эмас, албатта.

Марказий Осиёга катта давлатлар таъсири ва янги пайдо бўлаётган кучлар фактори бор. Янги кучлар ўзича Марказий Осиё билан ҳисоблашмасдан баёнот қилади, лойиҳалар ишлаб чиқади. Шундай бир вазиятда бизнинг кучни кўрсатиш учун ҳам туркий давлатлар бирлиги муҳим.

Дунёда турли конфликтлар авж олган, уруш даражасига чиққанлари бор. Катта куч марказлари Марказий Осиёни четлаб ҳам ўтяпти, чунки ҳали бу минтақанинг куч салоҳиятини билмайди ва туркийлар бирлиги масаласи ҳам бор. Бу туркий давлатлар кучайиб боради, яхши алоқаларни йўлга қўйиш керак деган тушунчалар ҳам мавжуд.

C5+1 форматидаги учрашувлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳам бўлса Марказий Осиёнинг аҳамияти ошиб бораётганини билдиради. АҚШ билан, Европа билан ҳам шундай учрашувлар бўлди. Яқинда Франция президенти ташрифи чоғида ҳам Ўзбекистон ташқи сиёсатига юқори баҳо берди.

НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият