16:12 / 12.12.2023
107

Жўлибой Элтазаров: “Жадидлар Туркистонни бирлаштириб, яна бир цивилизация қурмоқчи эдилар”

Жўлибой Элтазаров: “Жадидлар Туркистонни бирлаштириб, яна бир цивилизация қурмоқчи эдилар”

Филология фанлари доктори, профессор Жўлибой Элтазаров жадидчилик ҳаракатига бағишлаб Тошкентда ўтказилаётган форум доирасида Kun.uz'га берган интервюсида жадидларнинг Буюк Туркистон ғояси ҳақида сўзлаб берди.

“Буюк Туркистон ғояси жадидлар сиёсий-ижтимоий ҳаракат сифатида ўртага чиққандан бор эди, яъни 1890-йиллар охиридан. Миллатпарвар, ватанпарвар жадидлар бўлиб ташланган ва колонияга айлантирилган Туркистоннинг истиқболини фақат уни қайта бирлаштиришда кўришган, худди Салжуқийлар, Қорахонийлар, Амир Темур давридагидек. Биринчи ва иккинчи уйғониш даврларида Туркистон ягона бир давлат, дунёдаги энг илғор мамлакатлардан бири эди.

Жадид тарихни, она тили ва тилларни яхши билишган, дунёдан хабари бўлишган, Истанбул газетларидан тортиб Петербург, Қозон, Бомбай газеталаригача ўқишган. Шунинг учун ҳам улар ўз даврининг ойдинлари, зиёлилари эди. Улар Чор истибдодидан қутулиб, бу Туркистон деган қутлуқ ватанда яна бир буюк цивилизацияни, буюк давлатни, ривожланган маданият ва таълим соҳаларини қурмоқчи эдилар.

Улар Туркистонни бирлаштириш ғоясини дастлаб мактаблар очиш, газетлар очиш, умуман, зиё тарқатиш орқали тарғиб эта бошлайди. 1917 йилдаги Россиядаги инқилобдан кейин очиқдан очиқ ҳаракатлар бошланади. Улар бу пайтда Туркистон бирлашуви, мустақиллигига фақат кураш орқали эришиш мумкинлиги, фақат бирлашиш орқалигина “оқ” колониализмдан ҳам, “қизил” колониализмдан ҳам озод бўла олишини англаб етадилар. Буюк Туркистон ғояси – жадидлар майдонга чиққанидан бошлаб улар 20-йиллар ўрталарида бостирилгунига қадар жадидчилик ҳаракатининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлди, деб бемалол айтиш мумкин”, – дейди профессор Жўлибой Элтазаров.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият