date
views 128

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2024 йил 21 март кунидан бошланади. Таътил 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.

Тўртинчи ўқув чорак дарслари 2024 йил 28 март кунидан бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади