SNAPPY нейтрино детектори коинотга муваффақиятли учирилди

СпаcеХ ракетаси ёрдамида коинотдаги илк нейтрино детектори бўлган SNAPPY орбитага чиқарилди. CАС500-2 миссияси доирасида амалга оширилган ушбу лойиҳа фундаментал астрофизика соҳасида катта бурилиш ясаши кутилмоқда, чунки бунгача бундай тажрибалар фақат Ер шароитида ўтказилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Нейтрино зарралари коинотдаги энг «тутқич бермас» зарралар ҳисобланади. Улар моддалар билан деярли таъсирлашмайди ва сайёралар ҳамда юлдузлар ичидан изсиз ўтиб кетади. SNAPPY лойиҳаси Конгсберг НаноАвиониcс компаниясининг ихчам CубеСат платформаси асосида яратилган бўлиб, НАСА илмий марказлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Миссия доирасида яна иккита муҳим аппарат орбитага чиқарилди. ҚУБE ИИ сунъий йўлдоши квант калитларини тақсимлаш технологиясини синовдан ўтказса, Эйcоре-1 радари об-ҳаво шароитидан қатъи назар Ер юзасини юқори аниқликда суратга олиш имконини беради.
Конгсберг НаноАвиониcс компанияси ўзининг 60-дан ортиқ сунъий йўлдошини муваффақиятли учириб, космик саноатдаги етакчи ўрнини мустаҳкамлади. Агар SNAPPY тажрибаси ўзини оқласа, олимлар Қуёш тубидаги жараёнларни бевосита кузатиш ва нейтрино астрономиясида янги даврни бошлаш имконига эга бўладилар.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!