Тошкент марказида баҳорий "Гуллар фестивали" бўлиб ўтади!

Тошкент марказида баҳорий "Гуллар фестивали" бўлиб ўтади!
Қисқача

Тошкентда 6–9 май кунлари "Гуллар фестивали" ўтказилади. Фестиваль давомида ранг-баранг гуллар кўргазмалари, концертлар ва интерактив тадбирлар бўлади. Кириш бепул, тадбир Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олдида ташкил этилади. Ташриф буюрувчилар учун "Мустақиллик майдони" метро бекати орқали етиб бориш имконияти мавжуд.

Тошкент шаҳрида 6–7–8–9 май кунлари “Гуллар фестивали” бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур фестивал давомида ташриф буюрувчиларни ранг-баранг гуллар кўргазмалари, таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари ҳамда турли интерактив кўнгилочар тадбирлар кутмоқда.

Фестивалга ўша кунлари эрталаб соат 10:00 дан кечки 22:00 гача ташриф буюриш мумкин. Энг қувонарлиси, кириш мутлақо бепул этиб белгиланган.

Тадбир Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда ташкил этилади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар учун Тошкент метросининг “Мустақиллик майдони” бекати орқали ҳам қулай етиб бориш имконияти мавжуд.

Фестивал пойтахт аҳолисига ва меҳмонларга баҳор кайфиятини улашувчи, оила ва дўстлар билан мароқли дам олиш учун ажойиб имконият бўлиши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар