date

Фарзандлар она бағрига қайтарилди

Фарзандлар она бағрига қайтарилди

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, шахснинг жисмонан ва маънавий ривожланиши шарт-шароитлари айнан оилада шаклланади. Бола ота-онаси билан бирга яшаш ҳуқуқига эга.

Бироқ, сўнгги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири ҳамда уларнинг келгусида ота ёки она билан қолишлари, таъминоти каби оғриқли саволларни кун тартибига чиқариб қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Фуқаро М.У турмуш ўртоғи Т.Т билан оилавий келишмовчилик сабабли уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ, 2 нафар 14.06.2022 йилдаги Н.С ҳамда 10.09.2023 йилда туғилган Н.И вояга етмаган қиз фарзандларини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига мурожаат қилган ва суд 06.04.2026 йилда вояга етмаган 2 нафар фарзандларни она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирган.

МИБ Конимех туман бўлими томонидан мазкур суднинг Т.Т.дан, икки нафар вояга етмаган фарзандларини онаси М.Унинг тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижрони амалга ошириш мақсадида тарафларга ихтиёрий муддат берилиб, огоҳлантирилиб, натижада ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлар давомида фарзандлар она тарбиясига олиб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлар она бағрига қайтарилди