Фото: Thomas Marler
Хона ўсимликларини парваришлашда қуёш нури етишмовчилигини кўзгулар ёрдамида осонлик билан бартараф этиш мумкин. Энди олимлар худди шу усулни ўрмонларнинг соя жойларида яшаб қолишга уринаётган ноёб дарахт кўчатларига ҳам қўллаш мумкинлигини аниқлади.
Уларнинг фикрича, айнан шу усул билан дунёдаги энг ноёб ўсимликлардан бири бўлган Serianthes nelsonii’ни сақлаб қолиш мумкин. Бу ўсимлик фақат Тинч океанидаги Гуам ва Рота оролларида учрайди. Ҳозирги кунда уларнинг атиги 122 та нусхаси қолган.
Шуниси эътиборга лойиқки, ҳар йили S. nelsonii ўнлаб, ҳатто юзлаб кўчатлар беради, аммо уларнинг барчаси қуёш нурига тўймай, бир ой ичида нобуд бўлади.
Агар бу тур лабораторияларда ўстирилса, ўзини жуда яхши ҳис қилади, ўрмонга кўчириб ўтқазилганда эса яшаб кета олмайди. Шунинг учун ушбу вазиятда ягона ечим —новдаларга сунъий эмас, имкон қадар кўпроқ табиий ёруғлик бериш.
Ушбу масала устида тадқиқот олиб бораётган Гуам университетининг профессори Томас Марлер ва унинг ҳамкасблари бу ғояни экинзорларнинг устига ёпиладиган қишлоқ хўжалиги плёнкасидан олди. Унинг ишлаши оддий: маданий ўсимликлар махсус тешиклардан ўсиб чиқади, қолган барча бегона ўтлар эса етарлича ёруғлик ололмай, нобуд бўлади. Бундан ташқари, қуёш нурларини бир жойда тўплаш учун махсус фолга материалидан тайёрланган қопламар ҳам мавжуд, аммо уларнинг нархи бир неча баробар қимматроқ.
Бироқ мутахассислар янада мураккаб йўлдан борди ва нур қайтарувчи плёнка ўрнига кўзгуларни танлади. Улар новда атрофида кичик мозаика кўринишида жойлаштирилди. Усулнинг самарадорлигини аниқлаш учун новдаларнинг ярми қуёш нурларидан панада қолдирди. Натижада, “қуёш энергияси” билан таъминланган намуналар 175 фоиз тезроқ ўса бошлади. Уларнинг яшаб қолиш даражаси эса 161 фоизга ошди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...