
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Наманган туманидаги газ заправкада автомобил ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 май куни соат 19:48 да Наманган тумани Деҳқонобод МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ҳудудида «Жигули» русумли транспорт воситаси ёнғин чиққани бўйича ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга етиб борган ва ўт ўчирувчилар ҳамда шохобча ишчилари билар биргаликда ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида «Жигули»нинг салон қисми тўлиқ ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида фуқаролар куйиб, тан жароҳати олиш ҳолати кузатилмаган ва шохобча биносига зарар етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Наманган ВилоятиЖигули АвтомобилиГаз ЗаправкаЁнғин ХодисасиФавқулодда ВазиятТергув Ишлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар