date

Наманганда сохта дори ишлаб чиқариш фош этилди

Наманганда сохта дори ишлаб чиқариш фош этилди
Наманган шаҳрида биологик фаол қўшимчалар ниқоби остида сохта дори воситалари ишлаб чиқарилган цех аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Цехдан 138 минг қути маҳсулот ва тахминан 30 миллиард сўмлик хомашё мусодара қилинди. Маълумотларга кўра, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга рухсатга эга бўлган, лекин аслида тўққиз турдаги сохта дори воситаларини ишлаб чиқарган.

Улар орасида машҳур брендларнинг сохта нусхалари аниқланган: “Пиковит” ўрнига “Пивовит”, “Канефрон” ўрнига “Канасерон”, “Эспумизан” ўрнига “Эспуметик” ва “Нистатин” ўрнига “Неститам” маҳсулотлари тайёрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу сохта дори воситалари Фарғона водийси, Тошкент ва бошқа ҳудудларга етказиб берилган.

Ҳозирда экспертиза тайинланган ва тергов ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда сохта дори ишлаб чиқариш фош этилди