
Ўзбекистонда XCM (X Connection Media) номли тахминий молиявий пирамида фаолияти юзасидан тергов ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.
ИИВ, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу платформани тарғиб қилишда иштирок этганлик ҳолати бўйича хизмат текширувини ҳам тайинлаган. Бунгачa Kun.uz XCM фаолияти ҳақида хабар берган эди.
У меҳнат жамоаларида фаол реклама қилинмоқда, шунингдек, айрим ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам ушбу лойиҳа ишончли деб ҳисоблаган ҳолда бошқаларни жалб қилган. Платформада иштирок этиш учун одамлардан депозит киритиш талаб қилиниб, уларга видео томоша қилиш ва янги иштирокчиларни таклиф қилиш эвазига енгил даромад ваъда қилинган.
Айрим фуқаролар ушбу ваъдаларга ишониб, кредит олишган ёки ҳатто мол-мулкларини сотиб, пулни кўпайтириш мақсадида лойиҳага қўшилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.