date

Кулибали Инзаги ажойиб мураббий эканини айтди

Kulibali Inzagi ajoyib murabbiy ekanini aytdi
Италиянинг "Наполи" клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи Калиду Кулибали 2023 йилдан бери Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасида ўйнамоқда. Жамоани эса Миланнинг "Интер" клубини бошқарган собиқ мураббий Симоне Инзаги бошқармоқда.

Кулибали у билан жуда яхши чиқишишини таъкидлади. "Симоне Инзаги — ажойиб мураббий.

Унинг қўл остида менга жуда ёқади. Штаби ҳам зўр.

У билан итальян тилида гаплаша олишим менга маъқул, бу мен учун жуда қулай. Аммо у менинг "Наполи" мухлиси эканимни, "Интер"ники эмаслигимни билади", — дея Кулибалининг сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Кулибали 2014–2022 йилларда "Наполи" сафида ўйнаган. Ҳозир у Саудия Арабистонида "Ал-Ҳилол" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кулибали Инзаги ажойиб мураббий эканини айтди