date

Ҳанде Эрчелнинг ўта озиб кетиши мухлисларини жиддий хавотирга солди

Ҳанде Эрчелнинг ўта озиб кетиши мухлисларини жиддий хавотирга солди

Турк кино оламининг энг машҳур ва севимли юлдузларидан бири ҳисобланган Ҳанде Эрчел навбатдаги бор мухлислари диққат марказида қолди. Актриса яқинда Vogue журнали муқоваси учун махсус фотосессияда иштирок этди ва суратга олиш жараёнидан олинган кадрларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали обуначиларига тақдим этди.

Бироқ тақдим этилган суратларда мухлисларнинг эътибори актрисанинг услуби ёки образига эмас, балки унинг кескин озиб кетгани ва аввалгидан анча хаста кўринишга эга бўлганига қаратилди. Кўплаб фойдаланувчилар Ҳанде Эрчелнинг жуда озғинлашиб қолгани, ранги оқариб, чарчоқ аломатлари сезилаётганини таъкидлаб, хавотирли фикрлар билдиришди.

Изоҳларда турли муносабатлар пайдо бўлди. Айрим мухлислар “у соғ эмас, шифокор кўригидан ўтиши керак” дея ёзишган бўлса, бошқалар актрисанинг қўл-оёқларини “гугурт чўпларига ўхшатиб”, бундай ҳолат нормал эмаслигини қайд этди. Ҳатто айрим обуначилар бу ҳолатни анорексия билан боғлашга уриниб, севимли актрисасини бундай кўриш улар учун оғир эканини очиқча тан олди. “Бу суратларда Ҳанде ўзига умуман ўхшамайди”, деган фикрлар ҳам кам бўлмади.

Одатдагидек, Ҳанде Эрчел бу гал ҳам салбий ёки хавотирли изоҳларга жавоб беришни лозим топмади. Шу билан бирга, актрисанинг соғлиғига оид турли шубҳаларни унинг опаси — Гамзе Эрчел яқинда берган интервьюсида рад этди. У журналистлар билан суҳбатда синглисининг ҳозирда ўзини жуда бахтли ҳис қилаётганини, улар яқинда биргаликда ёқимли таътил ўтказганини ва оила даврасида дам олганини алоҳида таъкидлади.

Маълумот ўрнида, Ҳанде Эрчел 1993 йил 24 ноябрда Туркиянинг Баликесир вилояти, Бандирма шаҳрида туғилган. У оилада икки фарзанднинг кичиги бўлиб, опаси Гамзе Эрчел ҳам актриса ва модел сифатида танилган. Ҳанде “Қалбим эшигини қоқ”, “Ҳалқа”, “Азизе”, “Ичимдаги бегона” каби сериаллар орқали кенг оммага машҳур бўлган. Сўнгги йилларда эса у нафақат сериал юлдузи, балки мода, реклама ва ижтимоий тармоқларда катта аудиторияга эга бўлган инфлюенсер сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ҳанде Эрчелнинг ўта озиб кетиши мухлисларини жиддий хавотирга солди