
Жаҳон футболи юлдузи Лионель Месси Каталониянинг «Барселона» клубига қайтиши мумкин, бироқ футболчи сифатида эмас. Бу ҳақда El Nacional журналистлари хабар берди.
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» келажакда аргентиналикни клуб тизимидаги раҳбарлик лавозимларидан бирига таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У асосий жамоа сафида 2005 йилдан 2021 йилгача тўп сурган. Ҳозирда Лионель Американинг «Интер Майами» клубида ўйнайди.
Ҳужумчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган. 38 ёшли футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврoни ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.