
Экология вазири ва бош прокурор ўринбосари топшириғига биноан ҳудудларда ҳавонинг сифати текшириш учун махсус гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда пойтахт экология қўмитаси маълум қилди.
Инспекторлар тунда ҳавога жиддий таъсир кўрсатадиган ишлаб чиқариш корхоналари ва манбаларни аниқлашмоқда. 17 ноябр куни Зангиота туманидаги “Бостон” маҳалласда текширув ўтказилди.
18 ноябр куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати AQI 115 индекси билан сезгир гуруҳлар учун зарарли даражада баҳоланди. Ҳавони ифлослантирувчи асосий омил PM2.5 заррачалари бўлиб, уларнинг концентрацияси 41,0 мкг/м³ га етгани қайд этилди.
Бразилияда бўлиб ўтган йирик конференцияда Ўзбекистон экология вазири Азиз Абдуҳакимов 2035 йилга бориб иссиқхона газлари чиқиндисини икки баробар камайтириш мақсадини эълон қилди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.