date

Азиз Абдуҳакимов Экология қўмитасига раҳбар бўлди

Азиз Абдуҳакимов Экология қўмитасига раҳбар бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, собиқ Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси раиси этиб тайинланди. Шунингдек, у давлат раҳбари маслаҳатчиси лавозимида экология масалалари бўйича фаолият юритади.

Абдуҳакимов 2023 йилнинг октябр ойидан ноябр ўрталарига қадар Экология вазирлигини бошқарган эди. Бунгача у Табиий ресурслар вазирлиги раҳбари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябр куни Шавкат Мирзиёев Экология вазирлиги негизида Экология қўмитасини ташкил этиш бўйича фармонни имзолади. Янги ташкилот атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва мамлакатни кўкаламзорлаштириш бўйича турли лойиҳаларни амалга оширади.

Қўмита қошида экологик полиция ҳам ташкил этилади. Шу билан бирга, илгари Экология вазирлиги таркибида бўлган Туризм қўмитаси алоҳида мустақил ташкилотга айлантирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Азиз Абдуҳакимов Экология қўмитасига раҳбар бўлди