
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича махсус жамғарма ташкил этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Мазкур жамғарма давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарор асосида ташкил қилинади. У ташкилот фермерларга ҳосилга ёки чорва ҳайвонларига табиий офатлар ва касалликлар сабаб етказилган зарарларни қоплашда ёрдам беради.
Режада 2030 йилга бориб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 20 фоизга ошириш ва фермерлар учун хавфларни камайтириш кўзда тутилган. 2026 йилдан бошлаб имтиёзли кредитлар орқали ҳосилни суғурталаш тизими босқичма-босқич жорий этилади.
2025 йил охиригача фермерларга хизмат кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.