
2025 йил 24 ноябр куни Пирогов университети клиник психологи Елизавета Куликова томонидан мушук боқиш ва шизофрения ривожланиш хавфи ўртасида боғлиқлик аниқланганини университет матбуот хизмати хабар берди. Тадқиқотга кўра, мушук эгаларида бу касалликка чалиниш хавфи бошқа уй ҳайвонлари эгалари билан солиштирганда икки баробар юқори бўлиши мумкин.
Сабаб сифатида мушуклардан инсонга юқадиган Toxoplasma gondii паразити кўрсатилмоқда. Статистикага кўра, мушук эгалари орасида токсоплазма ташувчилари 70% гача бўлиши мумкин.
Куликованинг таъкидлашича, зарарланган ҳайвон билан алоқа токсоплазмозга олиб келиши мумкин, бу эса мушаклар, юрак, мия ва кўзларда кисталар ҳосил қилишига сабаб бўлади. Мия зарарланганда яллиғланиш юзага келади, бу эса нейротрансмиттер жараёнларига, жумладан, дофамин тизимига таъсир кўрсатади.
Токсоплазмоз дофамин даражасини ўзгартиб, руҳий касалликлар ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин. Шунингдек, инфекцияга қарши яллиғланиш жараёнида ҳосил бўладиган антитаначалар ҳам шизофрения хавфини оширувчи омил бўлиши мумкин.
Тадқиқот мушукларнинг эгаларига ҳиссий ҳолати ва хулқ-атворига билмасдан таъсир кўрсатишини ҳам кўрсатди. Мутахассислар психик жиҳатдан заиф одамларда мушуклар асабий бузилишларни келтириб чиқарувчи омилга айланиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.