date

Тошкентда йўналишли такси ҳайдовчиларидан пул ундиришда гумонланганлар ушланди

Тошкентда йўналишли такси ҳайдовчиларидан пул ундиришда гумонланганлар ушланди

Тошкентнинг Яшнобод туманида йўналишли такси ҳайдовчиларидан пул талаб қилиб келган шахсларга нисбатан тезкор чора кўрилди. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, гумонланувчилар ушланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Қайд этилишича, гуруҳга 37 ёшли Шерзод Алимқулов (лақаби — “Бычок”) бошчилик қилган. У аввал ҳам уч маротаба судланган.

Гумонланувчилар ҳайдовчиларни қўрқитиб, айрим йўналишларда қатновни тўхтатишга уринган. Ҳолатлардан бирида улар Дамас эгасини калтаклаб, автомашинани тортиб олгани айтилмоқда.

Шунингдек, вазият бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган ҳайдовчи ҳам жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилиниб, тазйиқққа учрагани билдирилди.

ИИВ жабрланганларни ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишга ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишга чақирди. Мурожаат қилганларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йўналишли такси ҳайдовчиларидан пул ундиришда гумонланганлар ушланди