date

Ўзбекистон масжидларида ёмғир учун дуо қилинади

Ўзбекистон масжидларида ёмғир учун дуо қилинади
Ўзбекистонда 28 ноябр куни жума намозидан сўнг барча масжидларда «истисқо» — Аллоҳдан ёмғир сўраб қилиниши мумкин бўлган жамоавий дуо ўтказилади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.

Ушбу қарор узоқ давом этган кузги қурғоқчилик ва кутилаётган ёғингарчиликнинг йўқлиги сабаб қабул қилинган. Идора маълумотларига кўра, ёмғир сўраб дуо қилиш исломий анъаналарда чуқур илдизларга эга.

Шу билан бирга, вилоятлардаги ва туманлардаги марказий масжидлар ҳамда муқаддас жойларда қурбонликлар қилинади. Қурбонлик гўшти ёрдамга муҳтож оилалар, етим болалар, бевалар, кам таъминланганлар ва ёлғиз яшаётган кексаларга тарқатилади.

Шунингдек, Маккада ва Мадинада бўлган ватандошларимизга ҳам ўз гуруҳларида муқаддас жойларда «истисқо» дуосини қилиш тавсия этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон масжидларида ёмғир учун дуо қилинади