
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт экологик вазиятини яхшилаш бўйича шошилинч чоралар тўғрисидаги фармонни имзолади. Ушбу масалани ҳал қилиш учун махсус комиссия ташкил этилди.
Бунгача Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева экологик назорат чораларини кучайтиришни таклиф қилган эди. Шу мақсадда, 24 ноябр куни ўтказилган йиғилишда пойтахт ҳаво сифати билан боғлиқ вазиятга таъсир кўрсатган сабаблар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Мирзиёева бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун қисқа ва узоқ муддатли ташаббуслар илгари сурди. IQAir портали маълумотларига кўра, соат 9:17 ҳолатида Тошкент ҳавоси PM2.5 заррачалари туфайли зарарли деб баҳоланган.
Дунёнинг энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар рейтингида Тошкент еттинчи ўринни эгаллаган. Рейтингда биринчи ўрин Ҳиндистоннинг Деҳли ва Калкутта шаҳарларига, учинчи ўрин эса Покистоннинг Лахор шаҳрига тегишли.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.