date

Президент Мақдум Аъзам мажмуаси реконструкцияси билан танишди

Президент Мақдум Аъзам мажмуаси реконструкцияси билан танишди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган Мақдум Аъзам мажмуасида олиб борилаётган кенг кўламли реконструкция ишлари билан танишди. Ушбу зиёратгоҳни ободонлаштириш лойиҳаси давлат раҳбарига жорий йилнинг март ойида тақдим этилган эди.

Мажмуа ҳудуди қарийб 5 гектарни ташкил этиб, бу ерда мақбара реконструкцияси амалга оширилмоқда. Уч қаватли автотураргоҳ ва бир вақтнинг ўзида минг кишини сиғдира оладиган катта масжид қурилмоқда.

Барча ишлар якунлангач, мажмуа бир вақтнинг ўзида 35 минг нафар зиёратчини қабул қилиш имкониятига эга бўлади, бу аввалги сиғимдан 7 баробар кўпдир. Бундан ташқари, мажмуа ҳудудида 40 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилади, шунингдек, парк ҳудудида кўп йиллик дарахтлар экилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Президент Мақдум Аъзам мажмуаси реконструкцияси билан танишди