date

Бразилия элчиси Тошкентда иш бошлади

Бразилия элчиси Тошкентда иш бошлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бразилиянинг янги элчиси Сержио Родригес дос Сантосдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Томонлар икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини муҳокама қилишди.

Дос Сантос август ойидан бошлаб Россиядаги Бразилия элчихонасини ҳам бошқариб келмоқда. Сержио Родригес дос Сантос дипломатик фаолиятини 1990-йилларнинг ўртасида Бразилия Ташқи ишлар вазирлигида бошлаган.

У Токиода, Тель-Авивда, Женевада ва Нью-Йоркдаги БМТнинг доимий ваколатхонасида хизмат қилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1994-йилнинг апрел ойида ўрнатилган.

2024-йилнинг октябр ойидан жорий йилнинг октябригача икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 7,8 миллион доллардан ошиб, йиллик ўсиш суръати 15,4 фоизни ташкил этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бразилия элчиси Тошкентда иш бошлади