date

Карпин Головинга берган маслаҳати ҳазил ва киноя эди

Карпин Головинга берган маслаҳати ҳазил ва киноя эди

Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» футболчиси Александр Головинга «Реал»га қарши ўйин олдидан маслаҳат бергани ҳақидаги постига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни «Монако» Чемпионлар лигаси доирасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида ютқазганди. Учрашув арафасида Карпин россиялик ярим ҳимоячи билан тушган суратни жойлаб, Головинга бир нечта тавсия берганини ёзганди.

Карпиннинг айтишича, у Головинга жиддий кўрсатма берганини эмас, шунчаки ҳазил ва киноя қилганини назарда тутган. «Головиннинг ўйинига бордим, афсуски, у муваффақиятсиз ўтди. Маслаҳатларим — ҳазил ва киноя. Мен унга нима ҳам маслаҳат берардим? Бунинг учун мураббий бор», — дея Карпин сўзларини «Чемпионат» нашри келтирди.

Головин жорий мавсум Франция Лигасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карпин Головинга берган маслаҳати ҳазил ва киноя эди