date

Тошкентда бегона хонадонларга бостириб киришга уринган эркак қамалди

Тошкентда бегона хонадонларга бостириб киришга уринган эркак қамалди

Юнусобод туман судида 30 ёшли маҳаллий фуқаро бегона хонадонларга киришга урингани учун 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 19 январга ўтар кечаси кучли маст ҳолатда 11-мавзе аҳолисининг эшикларини тепиб-уриб, илгакларидан узишга ва эшик тутқичларини суғуриб олишга ҳаракат қилгани айтилади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Ҳодиса ярим тунднан кейин Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида бошланган. Иш материалларига кўра, у аввал бир хонадон эшигини куч билан очмоқчи бўлган, орадан бир неча дақиқа ўтиб эса қўшни уйга ўтган. Шовқиндан чўчиган аҳоли ҳуқуқ-тартибот идораларига қўнғироқ қилишини айтгач, у жойидан қочиб кетган. Бироқ кўп ўтмай шахси аниқланиб, ички ишлар ходимлари томонидан ушланган.

Суд мажлисида эркак айбини тўлиқ тан олган. У қилмишини спиртли ичимлик таъсиридан "хотира узилишлари" бўлгани ва оилавий муаммолар билан изоҳлаган, пушаймонлигини билдирган ҳамда энг енгил жазо беришни сўраган.

Ҳолат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан баҳоланиб, унга 10 суткалик маъмурий қамоқ тайинланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бегона хонадонларга бостириб киришга уринган эркак қамалди