Наманганда товламачи гуруҳ фош этилди: "Эшон" ушланди...

2 дақиқа ўқиш608
Наманганда товламачи гуруҳ фош этилди: "Эшон" ушланди...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Наманган шаҳрида товламачилик ва зўравонлик орқали “кўча қонунлари”ни ўрнатишга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилди.
  • Гуруҳ ташкилотчиси, 28 ёшли Баҳриддин Зайниддин ўғли Насриддинов муқаддам бир неча бор судланган бўлиб, ўзини “Эшон” лақаби билан танитган.
  • Терговга кўра, у шериклари билан бирга фуқарони уриб, қўли ва ўткир кесувчи жисм билан тан жароҳати етказган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Наманган шаҳрида товламачилик ва зўравонликка асосланган тартибсиз “кўча қонунлари”ни ўрнатишга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берди. Расмий маълумотларга кўра, мазкур гуруҳнинг ташкилотчиси Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам бир неча бор судланган шахс бўлган.

Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати қайд этишича, у аввал ҳам фирибгарлик ва безорилик билан боғлиқ жиноятларни содир этиб жазо олганига қарамасдан, тўғри хулоса чиқармаган ва яна қонунга зид йўлга кирган.

Маълум қилинишича, у атрофига жиноятга мойил бир неча шахсларни тўплаб, улар билан тил бириктирган ҳолда шаҳар ҳудудида товламачилик ва безориликка доир қилмишларни амалга ошириб келган. Гуруҳ аъзолари фуқаролар ўртасидаги пул олди-берди ва келишмовчиликларни “куч билан ҳал қилиш” усулида ечишга уринган — яъни таҳдид, босим ва зўравонлик орқали таъсир ўтказган.

Қўлга олинган шахс — 28 ёшли Баҳриддин Зайниддин ўғли Насриддинов экани айтилмоқда. У муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси биринчи қисми, 168-моддаси 4-қисми, 228-моддаси 3-қисми ҳамда 277-моддаси 2-қисми билан судлангани келтирилган.

Тергов материалларига кўра, Баҳриддин Насриддинов жиноий шериклари билан бирга Наманган шаҳрида яшовчи танишини Баркамол авлод маҳалласи ҳудудига чақирган. Унга “кўча ечимлари” («разборка»)га иштирок этмаётгани, чақирган вақтда келмаётгани ва бошқа баҳоналарни важ қилиб, қўли ҳамда ўткир кесувчи жисм билан уриб, тан жароҳати етказган.

Наманган вилояти суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчининг чап елка қисмида кесилган ва санчилган жароҳатлар борлиги аниқланган.

Расмий хабарда айтилишича, “етакчиликка интилган”, ўзини “Эшон” лақаби билан танитган ушбу шахс гўё “кўча ишларини ҳал қилиш”ни даъво қилиб, фуқароларга нисбатан босим ўтказиб келган. У процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари мазкур шахсдан жабр кўрган фуқароларни Наманган вилояти ички ишлар бошқармасига, ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига хабар беришга чақирган. Мурожаат қилган шахсларнинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланиши ҳам алоҳида таъкидланган.

Бу каби ҳолатларда энг муҳими — “ўзим ҳал қиламан” деб хавфга кирмаслик. Қонун ишлаши керак, куч ишлатиш эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?