date

Тошкентда боғчада болани урган тарбиячи ишдан кетди

Тошкентда боғчада болани урган тарбиячи ишдан кетди

Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида болага нисбатан зўравонлик қўллаган тарбиячи ишдан бўшатилди. Ҳодиса Олмазор туманида жойлашган “Америсан Дайсаре” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Миллар” кўрсатуви маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 22 январь куни тушлик пайтида юз берган. Тарбиячи ухламай қўйган болага қўпол муносабатда бўлиб, унинг юзига қўл кўтарган. Боғча маъмурияти бу ҳолатдан хабардор бўлиши билан тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилганини билдирган.

Боланинг онаси айтишича, тарбиячи бошқа болалар туриб кетганидан кейин унинг фарзандига зўравонлик қилган. Натижада боланинг бурни қонагани қайд этилмоқда. “Боламни кийинтириб, юз-қўлини ювиб, ёнимга тушириб юборишганда мен боғчага келган эдим”, — дейди у.

Пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, ҳолат ҳозирда расман ўрганилмоқда. Текширув якунларига кўра, мазкур воқеа бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда боғчада болани урган тарбиячи ишдан кетди