Мирзо Улуғбекда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди

1 дақиқа ўқиш2.9K
Мирзо Улуғбекда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди

Тошкент шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилишича, инспекторни Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси уриб юборган.

Қайд этилишича, воқеа жорий йил 22 январь куни соат 17:30 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳрисабз ва Мустақиллик шоҳ кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 2000 йилда туғилган Lacetti ҳайдовчиси кескин чапга бурилишга уринган пайтда, чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини уриб кетган.

ЙТҲдан сўнг инспекторга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг вафотига сабаб бўлган ҳолат ҳақида ҳам хабар берилган эди. Шунингдек, бошқа бир воқеада Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар автомобил ўғирлаб, ИИБ ҳамда ЙПХ ходимларини жароҳатлагани тўғрисида маълумот тарқалган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?