date

Ўзбекистон Панамага валюта чекловларини бекор қилди

Ўзбекистон Панамага валюта чекловларини бекор қилди
Ўзбекистон Панамани кучайтирилган валюта назорати қўлланиладиган давлатлар рўйхатидан чиқарди. Ушбу қарор 9 декабрдан кучга кирди.

Мазкур ўзгаришлар Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк томонидан тасдиқланди. Қарор қабул қилинмасдан аввал у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатасида муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан компаниялар ва фуқаролар томонидан амалга ошириладиган валюта операцияларининг қонунийлигини назорат қилиш қоидалари ўзгартирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Панамага валюта чекловларини бекор қилди