date

Тошкентда қиш мавсумига 586 та техника тайёрланди

Тошкентда қиш мавсумига 586 та техника тайёрланди
Тошкентда қиш мавсумига тайёргарлик доирасида паст ҳарорат ва фавқулодда вазиятларда ишлаш учун мўлжалланган 586 та махсус техника режали кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.

Кўрик Яшнобод туманидаги “Технопарк” мажмуасида бўлиб ўтди. Тадбирда энергетика вазири Жорабек Мирзамаҳмудов ва Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов иштирок этди.

Кўрик давомида техниканинг ишлаш ҳолати, тўлиқ жиҳозланганлиги ва туну кун хизматга тайёрлиги баҳоланди. Шу билан бирга, техника ва авария ресурсларини шаҳар бўйлаб тақсимлаш тартиби таҳлил қилиниб, мувофиқлаштирилган хизматни таъминлаш чораси кўрилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қиш мавсумига 586 та техника тайёрланди