date

ИИВда икки ўринбосар президент қарори билан лавозимидан озод этилди

ИИВда икки ўринбосар президент қарори билан лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар бўйича ўзгаришлар амалга оширилди.

Хусусан, Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Раҳматуллаев муқаддам ички ишлар вазирининг ўринбосари – молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2021 йил мартидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлган, 2025 йил мартида ИИВ раҳбарига ўринбосарликка қайтарилганди.

Унинг энди қайси ишга ўтаётгани ҳозирча маълум эмас.

Шунингдек, Даврон Абитович Назармуҳамедов ҳам Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан бўшатилди.

Даврон Назармуҳамедов 2014 йилга қадар Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги ДХХ) ижро аппаратида ишлаган. 2014–2015 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган. 2014–2015 йилларда президентнинг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

2017–2019 йилларда ҳам ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йил июлида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

2023 йил вазир ўринбосари лавозимига қайтарилганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Қисқаси, тизимдаги масъул лавозимлар қайта кўриб чиқиляпти, вазифалар қайта тақсимланяпти. Муҳими — бу ўзгаришлар хизмат сифати, тартиб-интизом ва фуқаролар хавфсизлигида сезиларли натижа берсин: одамларга қоғозда эмас, амалда енгиллик бўлсин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » ИИВда икки ўринбосар президент қарори билан лавозимидан озод этилди