date

Польша Ўзбекистон армиясини қўллаб-қувватлашга тайёр

Польша Ўзбекистон армиясини қўллаб-қувватлашга тайёр
Польша Ўзбекистон ҳарбийларини тайёрлаш ва замонавий алоқа ҳамда бошқарув тизимларини жорий этишда ёрдам таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги Defence 24 порталига асосланиб хабар бермоқда.

Шунингдек, польшалик ҳарбий мутахассислар техника таъмири ва ҳарбий ускуналар ишлаб чиқариш учун хизмат кўрсатиш марказини ташкил этишда кўмаклашишга тайёр. Бундан ташқари, Польша Жанубий Кореянинг Тошкентга таклиф қилаётган техникасига техник хизмат кўрсатишда ёрдам бериши мумкин.

Варшаванинг корейс қуролларини сотиб олиш бўйича тажрибаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар эшигини очиши айтилмоқда. Дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида Польша 21-ўринни, Ўзбекистон эса 58-ўринни эгаллаган.

Шу билан бирга, Польша Жанубий Кореянинг танк, самолёт ва ўзиюрар гаубицаларини фаол равишда сотиб олмоқда. Бундан ташқари, Польша Жанубий Кореянинг қурол-аслаҳаларини ишлаб чиқаришга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Шу йилнинг кузида Варшава ва Сеул 2028 йилдан бошлаб лицензия асосида ракета тизимларини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Польша Ўзбекистон армиясини қўллаб-қувватлашга тайёр