
Ўзбекистонда ягона ижтимоий реестр 2026 йил февраль ойининг бошидан ишга туширилади. Адлия вазирлиги бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига таяниб маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz беради.
Янги тизим ижтимоий ҳимоя реестри ҳамда кам таъминланган оилалар рўйхати негизида шакллантирилади. Реестр давлат ёрдами кимларга берилиши лозимлигини аниқ белгилаш учун мўлжалланган.
Реестрга киритилган оилалар уч тоифага ажратилади: биринчи гуруҳга меҳнат қилиш имконияти бўлмаганлар, иккинчисига ишлашга қодир бўлса-да даромади энг кам даражадан паст бўлганлар, учинчисига эса даромади минимал истеъмол харажатларидан бироз юқори — бир баравардан бир ярим бараваргача бўлганлар киритилади.
Келгуси йилда Ўзбекистон ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга 220 трлн сўм йўналтиришни режалаштирган. Шунингдек, давлат бюджетидам таълим тизимига 100 трлн сўм, маданият соҳасига 4,4 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.