date

Хоразмда саксовул кесган ҳайдовчига катта жаримага тортилди

Хоразмда саксовул кесган ҳайдовчига катта жаримага тортилди

Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумотига кўра, саксовулни ноқонуний кесган фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Ҳудудий экология ходимлари прокуратура, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-профилактик тадбирлар чоғида Хазарасп туманида “Лабо” автомобилида саксовул кесиб, ташиётган эркак аниқланди.

Ҳолат юзасидан унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1-қисми — дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни ноқонуний кесиш, шикастлаш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ модда асосида баённома расмийлаштирилди. Натижада эркакка 10,3 миллион сўм жарима белгиланди.

Бундан ташқари, ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 5,7 миллион сўм миқдорида моддий компенсация ҳам ундирилиши кўзда тутилган. Рейдлар давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда саксовул кесган ҳайдовчига катта жаримага тортилди