
Президент ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимига Абдуманноп Бўриев тайинланди. У бу вазифада аввалроқ Бош прокуратурага ишга ўтган Дилмурод Қосимов ўрнини эгаллади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Янги бизнес-омбудсман тайинловига қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фаолият юритган. У ерда коррупцияга қарши кураш ҳамда суд-ҳуқуқ тизими масалалари билан шуғулланувчи қўмита таркибида ишлаган, шунингдек UzLiDeP партиясидан вакил бўлган.
Бўриев турли йилларда Фарғона вилояти адлия бошқармасига раҳбарлик қилган, Адлия вазирлиги марказий аппаратида эса ташкилий назорат ва стратегик режалаштириш бўлимини бошқарган.
Эндиликда унинг асосий вазифаси хусусий бизнес манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлади. У давлат органларининг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувининг олдини олиш, шунингдек бизнес соҳасини тартибга солувчи қонунлар талаблари бузилмасдан бажарилишини назорат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.