
28 декабрь, якшанба куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» маълумотига кўра, айрим жойларда шамол кучайиб, тезлиги 18 м/сониягача етиши мумкин. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ҳаво ҳарорати жанубий ва марказий вилоятларда +10…+15 даража атрофида бўлади, шимолда эса +3…+8 даража илиқлик сақланади. Тошкент шаҳрида синоптиклар +11…+13 даражани прогноз қилмоқда, ёғингарчилик эҳтимоли куннинг иккинчи ярмида ошади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир билан бирга қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиши мумкин. Шунга қарамай, бу ҳудудларда ҳам ҳаво ҳарорати +2 даражадан юқори бўлиши айтилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.