date

Олмаота тоғларида бедарак уч сайёҳнинг жасади топилди

Олмаота тоғларида бедарак уч сайёҳнинг жасади топилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда бедарак йўқолган уч нафар сайёҳ ҳалок бўлган ҳолда топилди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 26 декабрга ўтар кечаси 112 хизматига мурожаат келиб тушган. Аёл киши акаси ва икки дўсти 24 декабрь куни эрталаб тоғларга чиқиб кетиб, шу пайтгача қайтмаганини билдирган. Уларнинг мобил алоқа воситалари 12 соатдан ортиқ вақт давомида ўчиқ бўлган.

Хабардан сўнг қидирув-қутқарув ишлари зудлик билан бошланган. Амалиётга қутқарувчилар, полиция, Фалокатлар тиббиёти маркази мутахассислари, кинологик гуруҳлар ва кўнгиллилар жалб этилган. Шунингдек, дронлар ва вертолёт ёрдамида ҳаводан қидирув ишлари олиб борилган.

Қидирув натижасида “Локомотив” чўққиси яқинида, денгиз сатҳидан 3700 метр баландликда жасад аниқланган. Марҳумлар ҳаво транспорти орқали пастга туширилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган. Суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳодисадан сўнг Қозоғистон ФВВ фуқароларни тоғли ҳудудларга чиқишда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди. Мутахассислар об-ҳаво ва қор кўчкиси хавфини олдиндан текшириш, ёлғиз саёҳат қилмаслик ва яқинларга ҳаракат режасини маълум қилишни тавсия этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev6428 декабр 2025 16:09
    Ок
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Олмаота тоғларида бедарак уч сайёҳнинг жасади топилди