date

Елисей саройида ўғрилик: қиммат идишлар интернетда сотилди

Елисей саройида ўғрилик: қиммат идишлар интернетда сотилди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг расмий қароргоҳи — Елисей саройида кутилмаган можаро юз берди. Қароргоҳ ходимларидан бири қимматбаҳо кумуш ва чинни идишларни яширинча олиб чиқиб, интернет орқали сотганликда гумонланмоқда. Ўғирланган буюмлар қиймати тахминан 40 минг еврога баҳоланган. Унинг икки нафар шериги ҳам қўлга олинган. Бу ҳақда Париж прокуратурасига таяниб, The Guardian хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, коллекцияларни сақлаш учун масъул бўлган ходим узоқ вақт давомида миллий мерос саналган Севра корхонасига мансуб нодир чинниларни яширинча чиқариб келган. Кейинчалик ушбу буюмлар онлайн платформаларда сотувга қўйилган.

Ҳолат айнан Севра мутахассислари томонидан фош этилган: улар интернетда саройга тегишли ноёб идишларни пайқаб қолишган. Тинтув пайтида гумонланувчилардан қарийб 100 та буюм мусодара қилиниб, саройга қайтарилган. Улар орасида Baccarat кристалллари ва Lalique устахонаси асарлари ҳам бор.

Айбланувчиларни 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кутиб турибди. Суд мажлиси 2026 йил 26 февралга белгиланган.

Қизиғи, бу Франция музейларидаги ягона йирик ўғрилик эмас. Яқинда Лувр музейидан Наполеон ва Жозефинага тегишли қимматбаҳо заргарлик буюмлари ўғирланган, зарар эса 88 миллион еврога баҳоланган эди. Шу воқеадан кейин гумонланувчиларнинг бир қисми аэропортда ҳибсга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Елисей саройида ўғрилик: қиммат идишлар интернетда сотилди