date

2026 йилдан Ўзбекистонда солиқ, ижтимоий ва рақамли ислоҳотлар

2026 йилдан Ўзбекистонда солиқ, ижтимоий ва рақамли ислоҳотлар

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли, тадбиркорлар ва давлат идоралари ҳаётига бевосита таъсир қилувчи қатор муҳим янгиликлар кучга киради. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий ҳимояни кучайтириш, солиқ юкини енгиллатиш ҳамда давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган.

Энг аввало, ҳомиладорлик, туғиш ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари эндиликда тўғридан-тўғри ижтимоий суғурта тизими орқали тўланади. Бу нафақаларни олиш жараёнини анча шаффоф ва кафолатли қилади.

Кичик бизнес учун ҳам енгилликлар жорий этилмоқда: йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар учун ягона солиқ ставкаси атиги 1 фоизни ташкил этади. Бу соя иқтисодиётини қисқартириш ва расмий фаолиятни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Заргарлик соҳасида ҳам жиддий янгилик бор. Эндиликда заргарлар мажбурий тарзда ҚҚС тўловчиси бўлади, бироқ тўланган қўшилган қиймат солиғининг 80 фоизи давлат томонидан қайтариб берилади. Шу билан бирга, ҚҚСни ҳисобга олиш механизми тубдан янгиланиб, соддароқ ва очиқ тизимга ўтилади.

Ҳисоботчилик соҳасида эса бюрократия кескин камайтиради. Жами 105 та ҳисобот энди hisobot.gov.uz орқали электрон тарзда топширилади, 17 та эскирган статистик ҳисобот шакли эса бутунлай бекор қилинади.

Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилиб, солиқ ва электр энергияси бўйича имтиёзлар тақдим этилади. Тирик чорва импортида ҚҚС тўлови 180 кунгача кечиктирилиши эса фермерлар учун молиявий юкни анча енгиллаштиради.

Шаҳарсозлик ва хавфсизлик йўналишида ҳам инновацион ечимлар жорий этилмоқда. Тарихий объектларда сейсмик мониторинг ўрнатилади, Тошкент шаҳрида эса зилзилаларни сунъий интеллект ёрдамида олдиндан прогноз қилиш тизими ишга туширилади.

Ижтимоий ёрдамлар “Рақамли маҳалла” платформаси орқали юритилиб, эҳтиёжманд аҳолини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш янада самарали бўлади. Шунингдек, хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатга олиш жараёни ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилиб, бу соҳадаги қоғозбозликка барҳам берилади.

Қисқаси, 2026 йилдан кучга кирадиган ушбу ислоҳотлар кундалик ҳаётни енгиллаштириш, бизнес муҳитини яхшилаш ва давлат бошқарувини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2026 йилдан Ўзбекистонда солиқ, ижтимоий ва рақамли ислоҳотлар