Японияда даҳшатли ЙТҲ: 57 машина занжирли тўқнашувга учради

1 дақиқа ўқиш316
Японияда даҳшатли ЙТҲ: 57 машина занжирли тўқнашувга учради

Японияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ўнлаб автомобиллар бир вақтнинг ўзида тўқнашди. Фожеа оқибатида бир неча машина ёнғинга ўралиб, қутқарув ишлари соатлаб давом этган.

Маълум қилинишича, ҳодиса Гунма префектураси ҳудудидан ўтувчи Канецу тезюрар автомагистралида жума куни тахминан соат 19:30 ларда рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки юк машинасининг ўзаро тўқнашуви занжирли аварияга сабаб бўлиб, оқибатда 57 та транспорт воситаси йўлнинг турли қисмларида тўхтаб қолган.

Кучли тўқнашувлар натижасида 10 дан ортиқ автомобил ёниб кетган. Ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун ўт ўчирувчи хизматларига қарийб 7,5 соат вақт талаб этилган. Қутқарувчилар юқори ҳарорат ва портлаш хавфи шароитида иш олиб борган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Уларнинг жасадлари ёниб кетган транспорт воситаларидан топилган. Вафот этганлардан бири 77 ёшли аёл экани тасдиқланди. Шунингдек, 26 нафар инсон турли даражада тан жароҳати олган бўлиб, уларнинг беш нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Тергов органлари фожеанинг асосий сабаби сифатида ноқулай об-ҳаво шароитини кўрсатмоқда. Хусусан, кучли қор ёғиши ва йўл қопламасининг ўта сирпанчиқ ҳолатга келиб қолгани ҳайдовчилар учун хавфли вазият юзага келтирган.

Ҳозирда Канецу тезюрар йўли Юзава ва Цукиёно чорраҳалари орасида ҳар икки йўналишда ҳам ёпиқ ҳолатда қолмоқда. Эвакуаторлар шикастланган транспорт воситаларини олиб чиқишни бошлаган бўлса-да, йўлни тўлиқ тозалаш ва хавфсиз ҳолатга келтириш учун яна маълум вақт талаб этилиши айтилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?