
Францияда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчилар учун кескин жазо чоралари жорий этилди. Янги тартибга кўра, белгиланган меъёрдан анча юқори тезликда ҳаракатланиш энди нафақат жарима, балки қамоқ билан ҳам тугаши мумкин.
Маълум қилинишича, 2025 йил 29 декабрдан бошлаб 50 км/соатдан ортиқ тезликни оширган ҳайдовчилар 3 ойгача озодликдан маҳрум этилиши ва 3 750 евро миқдорида жарима тўлаши мумкин.
Бундан ташқари, қоидабузарларнинг автомобиллари мусодара қилиниб, ҳайдовчилик гувоҳномаси 3 йилгача бекор қилинади. Франция ҳукумати ушбу чоралар йўлларда хавфсизликни ошириш ва ҳалокатлар сонини кескин камайтиришга қаратилганини таъкидламоқда.
Қисқаси, Францияда тез юриш энди қимматга тушади — ҳам эркинлик, ҳам машинадан айрилиш хавфи бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.