date

Ҳокимликлар бекатлар ободончилиги учун масъул бўлади

Ҳокимликлар бекатлар ободончилиги учун масъул бўлади

Ўзбекистонда ҳокимликларга жамоат транспорти бекатлари ва диспетчерлик пунктларини жойлаштириш ҳамда уларни ободонлаштириш бўйича масъулият юклатилди. Шунингдек, улар аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиши, ташишлар сифати устидан назорат ўрнатиши ва ҳаракатни ташкил этиш режаларини ишлаб чиқиши белгиланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Қонунга кўра, маҳаллий вакиллик органлари ҳудудларда автотранспортни ривожлантириш бўйича дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг ижросини кузатиб боради. Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлигига оид харажатлар, жумладан ёнғинга қарши хизматларни сақлаш бўйича маҳаллий бюджет маблағлари сарфини келишиш ваколати ҳам ушбу органлар зиммасига юкланди.

Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимликлар бекатлар ободончилиги учун масъул бўлади