
Transfermarkt портали бугунги ҳолат бўйича дунёдаги энг қиммат яримҳимоячилар рейтингини эълон қилди. Рўйхатнинг энг юқори поғонасида «Реал»нинг англиялик юлдузи Жуд Беллингҳэм турибди — 22 ёшли футболчининг бозор баҳоси 160 миллион евро деб кўрсатилган.
Иккинчи ўринда «Барселона» хавбеки Педри қайд этилди. 23 ёшли испаниялик яримҳимоячининг трансфер қиймати 140 миллион евро. Учинчи поғона эса «Бавария»нинг 22 ёшли лидери Жамол Мусиалага тегишли — 130 миллион евро.
Қизиғи, рейтингнинг кейинги ўринларида ҳам “пул ҳиди келадиган” номлар турибди. У ерда 120 миллион евролик учлик жой олган:
Коул Палмер («Челси») — 120 миллион евро
Деклан Райс («Арсенал») — 120 миллион евро
Федерико Валверде («Реал») — 120 миллион евро
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Transfermarkt Жанлуижжи Доннаруммани энг қиммат дарвозабон сифатида ҳам тилга олган эди.
Қисқаси, майдоннинг “мияси” ҳисобланган яримҳимоячилар ҳозир футбол бозорининг энг қиммат қаҳрамонларига айланди. Беллингҳэм, Педри, Мусиала — бу исмлар ҳали узоқ йиллар фанатларнинг кайфиятини кўтаришга тайёр турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.