date

Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида логистика маркази қурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида логистика маркази қурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон—Тожикистон давлат чегарасида янги логистика марказини барпо этиш режалаштирилмоқда. «Ховар» агентлиги хабарига кўра, лойиҳа учун асосий жой сифатида «Ўйбек — Фотехобод» чегара-ўтказиш пункти атрофидаги ҳудуд кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда: жумладан, марказнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланмоқда. Бу босқичлар Евросиё тараққиёт банки (ЕТБ)нинг техник ёрдам жамғармаси молиявий кўмагида амалга оширилаётгани айтилади.

Ташаббус Тожикистоннинг транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмини илк бор синовдан ўтказиш тажрибаси бўлиши кутилмоқда. ЕТБ вакилларига кўра, янги логистика тугуни юк ташиш жараёнларини янада оптималлаштиришга хизмат қилиши мумкин.

Аввалроқ икки давлат «Ўйбек — Фотехобод» пункти ҳудудида логистика ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ўз ичига олган савдо-саноат зонасини ташкил этиш имкониятини ҳам муҳокама қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида логистика маркази қурилиши режалаштирилмоқда