Ноқонуний Умра сафарини ташкил этган фирма фош этилди

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари 19 500 нафар фуқаро учун руҳсатсиз Умра сафарларини ташкил этган “Жалолқудуқ Авиятранс” ноқонуний сайёҳлик агентлиги фаолиятини тўхтатди.
Тергов маълумотларига кўра, мазкур гуруҳ зиѐратчилардан жами 22,8 миллион доллар (тақрибан 288 миллиард сўм) тўплаган. Улар 15,3 миллиард сўм (1,2 миллион доллар) миқдоридаги солиқ ва мажбурий тўловларни тўламасликка уринишган. Давлатга етказилган зарар 1,8 миллиард сўм (150,4 минг доллар) деб баҳоланмоқда.
Саудия Арабистонида етарли турар жой таъминланмагани туфайли 534 нафар Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволга тушган ва улар махсус рейслар орқали ватанига қайтарилган.
Компания фаолияти юзасидан жиноят иши қўзғатилган, 13 киши қамоққа олинган ва яна бир киши жиноий жавобгарликка тортилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!