Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олиш 1 январдан эскроу тизими орқали амалга оширилиши шартлиги ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Вазирлик тушунтиришича, бу масалани тартибга солиши кутилаётган «Улушли қурилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳозирча ҳукумат муҳокамасига киритилган, холос.
Идора қайд этишича, қонун қабул қилинмагунча ҳисоб-китобларни оммавий равишда эскроу орқали юритиш талаби учун ҳуқуқий асос мавжуд эмас.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг