Павел Дуров: Telegram Россия молиясига боғлиқ эмас

Telegram асосчиси Павел Дуров Financial Times нашрида Telegram’нинг айрим қимматли қоғозлари санкциялар сабаб блоклангани ҳақида чиққан хабар аслида 2021 йилги эски эмиссияга тааллуқли эканини маълум қилди. Унинг айтишича, ўша қимматли қоғозлар деярли тўлиқ ёпиб бўлинган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Дуровга кўра, Telegram’нинг яқинда $1,7 млрд миқдорида ўтказган жойлаштирувида россиялик инвесторлар умуман қатнашмаган. “2021 йилда чиқарилган эски қоғозлар асосан тўланган ва ҳозир муаммо туғдирмайди”, — дея у ўз каналида ёзди.
KOD.ru хабарига кўра, Telegram облигациялар бўйича тўловларни воситачига ўтказади, кейин у маблағни инвесторлар ўртасида тақсимлайди. Агар кимдир санкциялар сабаб пулини ололмаган бўлса, бу компаниянинг жавобгарлиги доирасига кирмайди.
Шунингдек, 2021 йилдаги қоғозлар бизнесдаги улуш эмас, балки қарз мажбурияти экани қайд этилади. Уларнинг эгаларига фақат фоиз тўловлари ва молиявий ҳисоботлар билан танишиш имконияти берилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!