2025 йилда Афғонистон савдоси Марказий Осиё йўлаклари ҳисобидан барқарор қолди

2025 йилда Афғонистоннинг ташқи савдоси Покистон йўналишидаги узилишларга қарамай, Эрон ва Марказий Осиё орқали йўлга қўйилган муқобил маршрутлар эвазига барқарор сақланиб қолди, деб хабар берди Reuters.
Покистон билан муносабатлар кескинлашгани ортidan афғон экспортёр ва импортёрлари юк оқимини бошқа йўналишларга бурди. Асосий таянч нуқталар сифатида Эроннинг Чобаҳор порти, шунингдек Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон орқали ўтадиган қуруқликдаги транзит йўллари кўрсатилди.
Reuters маълумотига кўра, 2025 йилда Афғонистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси қарийб 13,9 млрд долларни ташкил этган. Шундан экспорт 1,8 млрд доллар, импорт эса 12,1 млрд долларга тенг бўлган.
Афғон маҳсулотлари учун энг йирик бозорлар ҳамон Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиё давлатлари бўлиб қолмоқда. Экспорт таркибида асосан қуруқ мевалар, кўмир, гиламлар, заъфарон ҳамда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари устун.
Импортда эса ёқилғи, ускуналар, озиқ-овқат ва саноат материаллари асосий ўринни эгаллайди. Бу товарлар кўпроқ Эрон, БАА, Хитой ва қўшни мамлакатлардан олиб кирилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!